Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидаги туристик марказ ҳудуди кенгайтирилади

Дата: 16:12, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Қўриқхона жойлари ва таниқли саноторийси билан машҳур бўлган Жиззах вилоятидаги Зомин тумани маркази ҳудуди 1,851 гектаргача кенгайтирилади, дея хабер беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитасидан хабар беришларича, бу қарор Зомин шаҳрининг 2030 йилгача бўлган Бош режаси билан кўзда тутилган. Хужжат қўмита томонидан 2014 йил ноябрда тасдиқланган.

Бош режада шаҳар аҳолиси сонини 38 минг кишигача, турар жой фондини эса 912 минг кв. метрга етказиш ҳам режалаштирилган.

Бундан ташқари, хужжат Зоминнинг ижтимоий, инженер ва транспорт инфраструктурасини ривожлантириш, тумандаги экологик вазиятни яхшилашни ҳам кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: