Ўзбекистронда тикув машинкалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – “Жиззах” махсус саноат ҳудудида тикув машинкалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Juita Gulshana Invest ўзбек-хитой қўшма корхонаси ишлай бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда бу ерда бир неча хилдаги 10 минг атрофида тикув машинкалари ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Корхона режадаги қуввати билан ишлай бошлагач бу ерда йилига 15 минг тикув машинкалари ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Унинг бир қисмини экспортга чиқариш ҳам кўзда тутилмоқда”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.