Ўзбекстон президенти Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга кириш бўйича музокаралар жараёнини “мураккаб” деб атади

Дата: 16:06, 24-06-2016.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Ўзбекстон президенти Ислом Каримов ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга кириш бўйича музокаралар жараёнини “мураккаб” деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Музокаралар жараёни анча мураккаб бўлганини яширмайман, буни тан олиш зарур. Лекин охир оқибатда биз барча зиддиятларни енгиб ўтган ва ШҲТ умумий стратегик мақсад ва вазифаларига амал қилган ҳолда бир фикрга келишга муваффақ бўлдик”, - деди И.Каримов.

Таъкидланишича, жорий йилда Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга аъзолиги шартлари ва тегишли конвенцияларига қўшилиши ҳақидаги меморандум қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бу хужжатлар ушбу мамлакатларга ташкилотга тўлақонли аъзолик йўлини очади. Саммит якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилиниб, унда давлатларнинг ШҲТ кейинги ривожига умумий ёндашуви, асосий ҳал қилувчи муаммолар бўйича қарашларини акс этади.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш жараёни 2015 йилнинг ёзида бошланган эди. Ҳозирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо. Афғонистон, Беларусь, Мўғилистон ва Эрон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: