Ўздавзаҳирақўмнинг янги раҳбари тайинланди

Дата: 14:55, 29-01-2016.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўздавзаҳирақўмнинг янги раҳбарини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат порталида жойлаштирилган маълумотга асосланган ҳолда.

Қодиров Маҳаматносир Ўктамович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди

“2016 йил 5 январдаги Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-2466-сон қарорига мувофиқ Қодиров Маҳаматносир Ўктамович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, бундан олдин у Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимида ишлагани ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: