Ўзгидромет маркази сел келиши ҳақида огоҳлантирди
Тошкент. 7 июнь. ЎзТАГ – 8-10 июнь кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сел келиш хавфи кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
“8-10 июнь кунлари Тошкент, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи бор”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, сайтда шанба 8 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари ҳам берилган.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсади, жойларда 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 17-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб,ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 32-37° даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, куннинг иккинчи ярмида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамолшарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: today.tj