ЖҲШД аъзо давлатлар ОАВ ҳавфсизлигини таъминлаш тўғрисида баёнот қилдилар
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Женевада бўлиб ўтган 29 сессиясида Жамоавий ҳавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖҲШД) номидан ҳарбий низолар шароитида журналистлар ва ОАВ ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Россиянинг Тошкентдаги элчихонасидан маълум қилишларича, хужжатда ОАВ вакилларига нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзасидан хавотир билдирилган. Жаҳон ҳамжамиятига бундай жиноятларни тезда ва объектив тергов қилиш ҳақида аниқ чақириқ жўнатилди, дейилади хабарда.
Россия делегацияси сессияда фаол рол ўйнагани хабар қилинмоқда. Россия таклифига мувофиқ, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга доир халқаро пактлар юбилейини нишонлашга доир резолюция овоз беришсиз қабул қилинган.
Россия делегацияси ва “Оила дўстлари гуруҳи”нинг ташаббуси билан оилани муҳофаза қилиш ва унинг барқарор ривожланиш ва қашшоқликни йўқотишдаги ролига доир резолюция қабул қилинди.
“Кенгашда сиёсийлаштириш тамойиллари ва “икки турли стандартлар”ни қўллаш сезилмоқда. Шу сабабли россия делегацияси Сурия ва Беларусь бўйича бирёнлама матнларни ўз ичига олган ва Украинага техник кўмак бўйича сиёсатлашган лойиҳани ўз ичига олган қатор резолюциялари овозга қўйишга мажбур бўлди”, – деб таъкидланади матбуот релизида.