ЖҲШТ уч куни ичида афғон-тожик чегараси бўйлаб қўшинлар жойлаштиришга қодирлиги ҳақида маълум қилди

Дата: 11:57, 16-03-2015.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Жамоавий ҳавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖҲШТ) қўшинлари зарур бўлганда афғон-тожик чегарасида ҳозир бўлишга тайёр, дея хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Тожикистон ва Афғонистон чегарасида низо юзага келган ҳолда ЖҲШТ уч куни ичида афғон-тожик чегараси бўйлаб қўшинлар жойлаштиришга қодир”, - деб иқтибос келтиради агентлик ЖҲШТ бош кобити Николай Бордюжанинг сўзларидан.

Бордюжанинг сўзларига кўра, “Россия Тожикистонда иккинчи фронт очиш ниятида эмас, лекин ЖҲШТ аъзолари ҳавфсизлиги шубҳа отига қолдирилиши ҳам керак эмас”.

Эслатиб ўтамизки, 13 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 11 март куни Душанбега расмий ташриф буюрган ЖҲШТ бош кобити Николай Бордюжани қабул қилди.

Томонлар учрашувда олдинги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилганлар. Хусусан, гап Тожикистонга Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлашда кўмак бериш, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳақида кетган.

Шунингдек, ШҲТнинг Душанбе саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: