Жаҳон банки 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозларини 7,9 фоизгача оширди

Дата: 16:19, 10-10-2014.

Тошкент. 10 октябр. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозларини 7,9 фоизгача оширди. Илгари банк ушбу кўрсаткични 7% деб тахмин қилган эди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЖБ ҳисоботига асосланган ҳолда.

Ҳисобот маълумотларига кўра, экспертлар Ўзбекистон ЯИМ 2015 йилга доир ўсиш прогнозларини олдинги 6,7%дан 7,5%гача оширдилар.

Банк экспертларининг фикрига кўра, жорий йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳукуматининг экспорт диверсификацияси ва ички талабни рағбатлантириш бўйича чоралари иқтисодий ўсишга ёрдам бериши мумкин. Аммо пахта ва олтин нархларининг тушиши, асосий бозорлар, хусусан, россиядаги ёмон иқтисодий вазият ҳамда пул ўтказмаларининг қисқариши ЯИМ ўсиш кўрсаткичининг 10 олдинги бўлгани каби 8% етишига имкон бермайди.

Бундан олдин Ўзбекистон ҳукумати ЯИМ ўсиши 2013 йилдаги 8%га қарши ўлароқ 2014 йилда 8,1% бўлишини прогноз қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: