Жаҳон банки 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 7,4%га қадар пасайтирди

Дата: 17:47, 14-01-2015.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 2014 йил октябрдаги 7,5%га қарши ўлароқ 7,4%га қадар пасайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банкнинг чоршанба куни эълон қилинган материалларига асосланган ҳолда.

ЖБ ҳисоботига мувофиқ, 2016 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш прогнози 8,2%, 2017 йил учун эса 8,1% тенг.

Банк ҳисоб китобларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ 7,9% даражасида ўсиш суръатларини кўрсатди. Илгари Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилда ЯИМ ўсишини 2013 йил якунларидаги 8% қарши 8,1% бўлишини тахмин қилган эди.

ЖБ мутахассисларининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг экспортни диверсификация қилиш ва ички талабни фаоллаштириш бўйича чоралари яқин йилларда иқтисодиётга ёрдам беради. Аммо, пахта ва олтин нархларининг тушиши, асосий экспорт бозорлари, шу жумладан, Россиядаги ёмон иқтисодий вазият, шунингдек, пул ўтказмалари ҳажмининг озайиши ЯИМ ўсиш кўрсаткичларининг кейинги 10 йилда кузатилгани каби 8% даражасида бўлишига имкон бермайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: