Жаҳон банки 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 7,6% қадар оширди

Дата: 13:32, 11-06-2015.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Жаҳон банки 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини жорий йил январидаги 7,4% қарши ўлароқ 7,6% қадар оширди. Бу ҳақида банкнинг пайшанба куни эълон қилинган материалларида маълум қилинмоқда.

ЖБ ҳисоботига мувофиқ, 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 7,8%, 2017 йилда эса 8% ташкил қилади. Банк ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2014 йилда 7,9% ўсган.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг экспортни диверсификация қилиш ва ички талабни кучайтиришга қаратилган ҳаракатлари яқин йилларда мамлакат иқтисодиёти ўсишига кўмаклашади. Аммо пахта ва олтин нархининг пасайиши, асосий экспорт бозорларидаги ёмон иқтисодий вазият (Россиядаги), шунингдек, пул ўтказмаларининг қисқариши ЯИМ ҳажмининг 2014 йилдаги каби 8% даражасида ўсишига имкон бермайди.

Илгари Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда ЯИМ ўсиши 2014 йилдаги 8,1% қарши ўлароқ 8% даражасида бўлишини прогноз қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: