Жаҳон банки 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 7% қадар пасайтирди

Дата: 13:50, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини олдин июн ойидаги7,6%дан 7%га қадар пасайтирди. Бу ҳақида ЖБ “Хом-ашёнинг қуйи нархлари ва кучсиз валюталар” номли маърузасида айтилади.

Маъруза маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш прогнози олдинги 7,8% қарши ўлароқ 7,5%, 2017 йилда олдин айтилгани каби 8% эмас 7,7% ташкил этади.

ЖБ тахминларига кўра, 2015 йилда мамлакатнинг ташқи жорий ҳисоб сальдоси бир йил олдинги ЯИМ 1,3% қарши ўлароқ 0,2% ташкил қилади. 2016 йилда эса ушбу кўрсаткич 0,3%, 2017 йилда 0,4% ташкил этади.

Хужжатга мувофиқ, Ўзбекистон иқтисодига икки омил – пахта ва олтинга паст нархлар, асосий экспорт бозорлари бўлган Россия, Хитой ва Қозоғистондаги кучсиз иқтисодий кўрсаткичлар, аҳолининг пул ўтказмалари қисқариши таъсир қилади. Кейинги кўрсаткич 2015 йилда 1,55 бараварга қисқариши мумкин.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда ИМ ўсиши 8% даражасида бўлишини прогноз қилган эди. Маълумки, 2014 якунлари бўйича у 8,1% даражасида бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: