Жаҳон банки 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозларини сақлаб қолди

Дата: 15:36, 12-01-2016.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозларини 7,5% даражасида сақлаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банкнинг яқинда очиқланган “Глобал иқтисодий истиқболлар” маърузасига асосланган ҳолда.

Хусусан, 2015 йил октябрда ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозларини 7,5%дан 7%гача, 2016 йилда 7,8%дан 7,5%гача, 2017 йилда прогноздаги 8% ўрнига 7,7% пасайтирган эди.

Банкнинг янги маърузасида июн ойидаги маърузада айтилганидек, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 7% деб қайд этилмоқда.

Банк баҳоларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётига мамлакат асосий савдо ҳамкорлари, аввало, Россиянинг кучсиз иқтисодий кўрсаткичлари таъсир қилмоқда, шунингдек, асосий экспорт товарларига нархлар ҳам тушиб бормоқда.

Шунингдек, республикадаги иқтисодий вазиятга хориждан пул ўтказмаларининг анча озайгани ҳам таъсир қилмоқда. Жумладан, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 2015 йил якунлари бўйича тахминларга кўра 2014 йилдагига қараганда 59% пасайиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: