Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ реал ўсиши 7,4% ташкил қилади деб ҳисоблайди

Дата: 18:21, 11-01-2017.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ реал ўсиши 7,4% ташкил қилади деб ҳисоблайди. Ушбу прогноз Жаҳон банкининг январдаги “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” маърузасида келтирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маърузада таъкидланишича, таназзулдан кейинги ўтган йилда қайд этилган паст ўсиш суръатлари 2017 йилда бир оз иқтисоий ўсиш билан характерланиб, жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатлари 2,7% ташкил қилиши прогноз қилинган.

Банк экспертларининг прогнозларига кўра, 2018 ва 2019 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 7,4% даражасида сақланади. Таъкидлаш зарурки, Жаҳон банки 2017 ва 2018 йиллар учун йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши прогнозини июлдагига нисбатан 0,2 фоиз пунктга яхшилаган эди.

Жаҳон банки прогнозига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,3% ўсган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: