Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 7,4% бўлади деб башорат қилмоқда

Дата: 16:21, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) 2017 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиш даражаси 7,4% бўлади деб башорат қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЖБ Европа ва Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига доир маърузасига асосланган ҳолда.

Маърузада Ўзбекистон ЯИМ ўсиши хом-ашё нархларининг пастлиги ва республика йирик савдо ҳамкорларининг заиф иқтисодий кўрсаткичлари сабабли секинлашиши айтилади. Бироқ, мамлакат унинг ўрнини фискал ва монетар сиёсат воситасида тўлдиради.

Банк экспертларининг тахминларига кўра, аксар меҳнат муҳожирларининг Россиядан қайтгани ҳамда пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши меҳнат бозорига босим ўтказмоқда.

Жаҳон банки тахминларига кўра, 2016 йил якунлари бўйича мамлакат ЯИМ 7,3%ни, 2017 йилда 7,4%ни, 2018 йилда эса 7,4%ни ташкил этади.

2016 йилда Ўзбекистонда инфляция 2015 йилдаги каби 10% атрофида сақланиб қолади, 2017 йилда инфляция 9%га, 2018 йилда 8%га тушади.

2016 йил якунларига кўра жорий операциялар ҳисоби ЯИМга нисбатан 1,1%ни ташкил этса, 2017 йилда 1,3%, 2018 йилда ҳам 1,3%дан иборат бўлади, дейилади банк ҳисоботида.

Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий қарзи 2015 йилги ЯИМнинг 10,5%дан 2016 йилда 15,5%га қадар ўсади. 2017 йилда мамлакат қарзи 13,9%га, 2018 йилда 12,1%гача пасаяди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати эса, 2016 йилги ЯИМ даражаси 2015 йилги 8%га қарши ўлароқ 7,8%ни ташкил этишини прогноз қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: