Жаҳон банки делегацияси Тошкентга етиб келди
Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ –Тошкент шаҳрига Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация келди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ҳукумати, Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, делегация Ўзбекистон-Швейцария бизнес форумида ҳам иштирок этади.
Сурат манбаи: https://www.aa.com.tr/tr/ekonomi/tuz-golundeki-gaz-deposuna-dunya-bankasindan-destek/744610