Жаҳон банки делегацияси Ўзбекистонда музокаралар ўтказмоқда
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Жаҳон банки делегацияси Тошкентга Ўзбекистон билан 2016-2020 йилларга мўлжалланган мамлакат ҳамкорлиги стратегиясини амалга ошириш доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилиш учун ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мияссиянинг асосий мақсади иш жойларини кенгайтириш ва замонавий иқтисод контекстида уқувларни яхшилаш лойиҳаси кўламини кенгайтириш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишдан иборат.
Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов меҳмонларга Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг жорий ҳолати, вазирликнинг демографик ҳолатдан келиб чиқиб, йиллик иш жойлари ташкил қилиш буюртмасини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларига доир кенг маълумот берди.
“Учрашув доирасида мамлакатда кичик бизнес ва микро-бизнеснинг ривожланнишини рағбатлантириш масалалаларининг устиворлиги қайд этилди, чунки айнан улар янги иш жойларининг кўпайишини таъминлайди ва аҳолиги бандлигининг муҳим омили ҳисобланади. Тармоқни ривожлантиришнинг имкониятларидан бири –халқаро молия институтлари, жумладан, Жаҳон банки томонидан бўлажак лойиҳа доирасида мамлакат тижорат банкларига кредит линияларининг очилишидир”, - деб таъкидлашди Меҳнат вазирлигида.
Учрашув якунида томонлар янги концепцияни муҳокама қилишни давом эттириш, шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Делегация иқтисодиёт, молия вазирликларида, Ўзбекистон Тикланиш ва тарққиёт жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Тошкентдаги Инха Университети, “Камолот” ЁИҲ, “Махалла” жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, тижорат банкларида учрашувлар ўтказади. Шунингдек, ЖБ делегациясининг қатор бандликка кўмаклашиш марказлари, касб ҳунар коллежлари ва “Ангрен” ЭСҲга ҳам ташриф буюриш режалаштирилган.