Жаҳон банки делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда
Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – 18 январ куни Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Жаҳон банки делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
“Ташриф давомида Жаҳон банки делегацияси икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашувлар ҳамда музокаралар олиб боради”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш – 2018” (Doing Business) халқаро ҳисоботида тадбиркорлик учун энг яхши шароитлар яратиш бўйича 10 ислоҳотчи мамлакатлар сирасига кирди.
Сурат манбаи: http://vestnikkavkaza.net/news/World-Bank-s-new-energy-rating-Russia-among-leaders.html