Жаҳон банки миссияси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Дата: 13:03, 22-05-2015.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 1-9 июн кунлари Ўзбекистонга Жаҳон банкининг (ЖБ) энергетика бўйича иқтисодчиси Ядвига Семиколенова бошлиқ миссияси ташриф буюради. Унга ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассис Роб Свинкелс ҳамроҳлик қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ташриф “Иқтисодиётни 2030 йилга қадар таркибий трансформациялаш стратегияси” лойиҳасининг асосий йўналишлари бўйича ишлар доирасида ташкил этилган. Миссиянинг мақсади Ўзбекистон ҳукумати билан субсидияларнинг мамлакат энергетика тармоғига таъсирини давлаб бюджети, имтиёзларни қўллаш ва иқлим ўзгариши нуқтаи-назаридан таҳлил қилиш бўйича ишларни давом эттиришдан иборат”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

ЖБ делегацияси ҳукумат вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади, шунингдек, Иқтисодиёт, Молия вазирликлари, “Ўзтрансгаз” АК, “Ўзбекэнерго” ДАК, Иқтисодий тадқиқотлар маркази ва бошқа муассасаларда музокараларда қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: