Жаҳон банки Орол таназзули оқибатларини юмшатишга $38 млн ажратади

Дата: 16:24, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Жаҳон банки “Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури”нинг биринчи босқичини (CAMP4ASB) молиялаштиришга $38 млн ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЖБ ваколатхонасидан маълум қилишларича, бундан $14 млн Ўзбекистонга, $9 млн – Тожикистонга ва $15 млни Орол денгизини қутқариш қўмитаси Ижроя қўмитаси томонидан Марказий Осиёдаги экологик марказ кўмагида амалга ошириладиган минтақавий лойииҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Ушбу қарор ЖБ Ижрочи кенгаши томонидан маъқулланган ва Халқаро ривожланиш уюшмаси маблағи ҳисобига берилади.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ушбу лойиҳага яқин икки йилда қўшилишга тайёргарлик кўрмоқдалар.

Дастур иқлим ўзгариши ҳавфлари ҳақида асос маълумот базасини кучайтиришга имкон бериб, Марказий Осиёдаги мамлакатлар учун устивор бўлган иқлим омилини ҳисобга олаётган лойиҳаларда қишлоқ ҳамжамиятларига молия ва техник кўмакни таъминлайди.

Дастурнинг биринчи босқичи доирасида ушбу лойиҳалар афзалликларидан Ўзбекистон ва Тожикистонда яшаётган 240 минг киши фойдалана олиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: