Жаҳон банки раҳбарияти Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг тезлиги ва кенглиги таассурот қолдирганини таъкидлади

Дата: 13:23, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистонга ташрифи доирасида “мамлакатдаги ислоҳотларнинг тезлиги ва кенглиги таассурот қолдириши”ни таъкидлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЖБ матбуот хизматидан хабар беришларича, К.Георгиева ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган.

Бундан ташқари, у бош вазир Абдулла Арипов ва унинг уч ўринбосарлари: молия вазири Жамшид Қўчқоров, Сухроб Холмуродов ва Ўзбекистон аёллар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, шунингдек, хусусий тармоқ ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказган.

К.Георгиеванинг учрашувлари доирасида Жаҳон банки гуруҳи томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга кўмак таклиф қилинган. Хусусан, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, давлат хизматлари кўрсатиш ва хусусий тармоқни ривожлантириш соҳаларида.

“Ўзбекистон раҳбарияти узоқни кўзлаган ислоҳотларни давом эттирмоқда. Мамлакат 2018 йилда иқтисодиётнинг 5,6% даражасида прогноз қилинаётган ўсиш билан тўғри йўлда бормоқда.

“Иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнини изчил давом эттириш, бизнес муҳитни яхшилаш ва тегишли институционал механизмларни мустаҳкамлаш хусусий тармоққа қўшимча инвестициялар келиши, иқтисодий ўсиш ва иш ўринларини яратишни рағбатлантиради”, - деб ҳисоблайди К.Георгиева.

Шунингдек, у Жаҳон банки гуруҳи молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш йўли билан ислоҳот дастурини қўллаб-қувватлашни давом эттиришни режалаштираётганини таъкидлади.

“Ҳозирдаёқ биз сув, энергетика, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишни яхшилашда ҳукумат билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Биз Ўзбекистон 2030 йилга бориб даромади ўртача юқори бўлган мамлакатлар сирасига кириш учун салоҳиятга эгалигига ишонамиз. Ҳукуматнинг мақсади ҳам шундай”, - деди К.Георгиева.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон 1992 йилдан буён Жаҳон банкининг аъзоси. Ушбу давр мобайнида ҳамкорлик доирасида 30дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, $2,9 млрддан зиёд имтиёзли кредитлар жалб этилган. 

Сурат манбаи: http://sharij.net/tag/kristalina-georgieva

Янгилик билан ўртоқлашиш: