Жаҳон банки ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамкорликнинг янги даражасига чиқишмоқда

Дата: 12:08, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроя қўмитаси ўзаро ҳамкорликка доир меморандум имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк хабарига асосланган ҳолда.

“Ушбу хужжат ташкилотларнинг сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш, Марказий Осиёдаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳамкорлигини мустаҳкамлашга имкон беради. Меморандум жамғарма таъсисчилари бўлган мамлакатларга (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) Орол денгизи ҳавзаси учинчи дастури доирасида экологик ва сув хўжалиги ҳолатини яхшилаш йўли билан ҳавза бўйлаб яшаётган аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишда кўмаклашади”, - дейилади ЖБ хабарида.

“Имзоланган меморандум Жаҳон банки ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамкорликнинг янги даражага кўтаради. Биз биргаликда қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирдик. Улар Амударё ва Сирдарё оқимларида яшовчи миллионлаб кишиларнинг фаровонликларини яхшилашга қаратилган. Бу ишлар ҳудуд мамлакатлари иқтисодиёти учун жуда муҳим. Биз жамғарманинг Ижроя қўмитаси билан ишлашдан мамнунмиз. Қўмита янги муаммоларни ҳал қилиш ва сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришни яхшилаш учун янги имкониятлардан фойдаланишда муҳим рол ўйнайди”, - деб таъкидлади ЖБнинг Марказий Осиё бўйича ҳудудий директори Сарож Кумар Жа.

Янгилик билан ўртоқлашиш: