Жаҳон банки ва Ўзбекистон “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилмоқдалар

Дата: 16:49, 25-01-2016.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) делегацияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти билан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашув давомида гуруҳ вакилларига Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” ривожи ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг иқтисодиёт соҳаларига тадбиқ этилиш ҳолати билан танишдилар. Хусусан, меҳмонларга давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг электрон шаклга ўтказилиши, телекоммуникация инфратузилмасини ҳамда соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш тизими тўғрисида маълумот берилди”, - деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизматида.

Шунингдек, томонлар истиқболда давлат идоралари ва тадбиркорлар ўртасидаги электрон муносабатларни кенгайтириш, жараёнларни соддалаштириш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада такомиллаштириш орқали бизнес вакилларига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилишни муҳокама қилдилар.
Вазирлик Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланадиган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишида маҳаллий дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг жалб қилишни фаоллаштиришни таклиф қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: