Жаҳон банки Ўзбекистон саноати энергия самарадорлигини ошириш учун $200 млн ажратади

Дата: 13:37, 31-01-2018.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Жаҳон банки (ЖБ) гуруҳига кирувчи Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон саноати энергия самарадорлигини ошириш учун $200 млн ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Жаҳон банки директорлар кенгаши 30 январь куни тасдиқлаган “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш. 3-босқич” лойиҳаси билан кўзда тутилган.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарига кўра, лойиҳа мамакатнинг кичик, ўрта ва йирик корхоналари энергия самарадорлиги ва маҳсулодорликни ошириш имконига эга бўладилар.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти дунёдаги энергия сарфи энг кўп бўлган иқтисодиётлардан биридир. Мамлакат ЯИМ энергия сарфи қўшни Қозоғистондагига нисбатан 35%, Германия нисбатан эса уч баробарга кўпроқ. Ишлаб чиқариш жараёнида эски технологиялардан фойдаланувчи саноат секторига мамлакат истеъмол қилувчи барча энергиянинг тахминан 40% тўғри келади.

 Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга бориб иқтисодиётнинг энергия сарфини 50%га қисқартириш ниятида. Шу мақсадда иқтисодиётнинг асосий энергия кўп сарфловчи соҳаларини модернизация қилиш бўйича давлат дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

Асосан хусусий секторда жамланган Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта корхоналари (КЎК) саноат ўсишининг муҳим омилидир. Уларнинг улуши саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 2000 йилдаги 12,9%дан 2016 йилда 45,3%гача ошди.

Учинчи босқич доирасидаги инвестициялар яна 386 гигаватт-соат энергияни тежаш ва карбонат ангидрид газининг атмосферага чиқишини йилига 799 минг тоннагача камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатни тараққий топтиришда кўмаклашмоқда. Бугунга қадар банк 16 лойиҳаларни амалга оширишга $2 млрддан зиёд маблағ ажратган. Улар қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти ва санитария соҳаларида фундаментал ўзгаришларга қаратилган.

Сурат манбаи: https://www.konsom.ru/category/novosti/page/2/

Янгилик билан ўртоқлашиш: