Жаҳон банки Ўзбекистонда электрон кадастр яратиш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди
Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Жаҳон банки кўмагида кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастрдан ўтказиш тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу мақсадда Жаҳон банкининг Ижрочи директорлар кенгаши Харқаро ривожланиш уюшмасининг ушбу мақсадга мўлжалланган $20 млнлик кредитини маъқуллади.
Жаҳон банки ваколатхонасидан маълум қилишларича, лойиҳа умумреспублика кўламида амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасида кўчмас мулкнинг ягона электрон реестри ва кадастрини яратишга йўналтирилади.
ЖБ ваколатхонаси раҳбари Жунгхун Чонинг фикрига кўра, қоғоз хужжатлардан компьютерлаштирилган ва интеграциялашган ер кадастри ва кўчмас мулк кадастри тизимига ўтиш мамлакат учун мулк ва кўчмас мулк билан битимлар масалаларида шафофликни оширишга шароит яратади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Ўтган муддатда Жаҳон банкининг Ўзбекистонга жорий мажбуриятлари ҳажми $2 млрд атрофидани ташкил қилади.