Жаҳон банки Ўзбекистонда электрон ҳукуматни ривожлантиришни молиялаштириш ниятида

Дата: 10:26, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида Жаҳон банкининг электрон ҳукумат масалалари бўйича бош мутахассиси Дипак Бхатия билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашув чоғида ҳамкорликни ривожлантириш, энг аввало, ЖБ томонидан Ўзбекистонда электрон ҳукуматни ривожлантириш ва АКТ инфраструктурасини такомиллаштириш учун молия маблағлари бериш режалари муҳокама қилинди. Режага мувофиқ, банк маблағлари электрон ҳукумат тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2013-2020 йилларда миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш ишларига йўлланиши лозим”, – деб таъкидлашди “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: