Жаҳон банки Ўзбекистондаги сувни бошқариш лойиҳаларини баҳолади

Дата: 16:15, 26-06-2018.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича катта директори Хуан Чжен Ченнинг икки кунлик ташрифи бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси хабар беришича, ташриф сув ресурсларини бошқариш соҳасида ҳукумат билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ўтказилди. Шунингдек, ташриф Жаҳон банкининг Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари кўлами ва сифатини ошириш, санитария суғориш самарадорлигини оширишга қаратилган мавжуд лойиҳалари портфелини баҳолашни ҳам ичига олди.

Ҳозирги вақтда Жаҳон банкининг сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалари портфели умумий қиймати $680 миллион бўлган бешта лойиҳадан иборат бўлиб, улар мамлакатнинг 8 минтақасида 2 млн кишилар учун сув таъминоти ва канализация хизматларини яхшилашга қаратилган.

Хусусан, аҳолининг бу хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича жорий Бухоро ва Сирдарё вилоятларида амалга ошираётган лойиҳалар қишлоқ жойларда турмуш даражасини оширишга қаратилган “Обод қишлоқ” давлат дастурини амалга оширишга ҳисса қўшади.

Гуан Чжэ Чен Бухоро вилоятига ташриф буюрди ва бу ерда лойиҳаларнинг Бухоро шаҳри, Олот, Қоракўл туманларида амалга ошириш жараёнлари билан танишди.

Эслатиб ўтамизки, Жаҳон банки Ўзбекистонга умумий қиймати $2,8 млрдлик 17 лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадларига етиш ва ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам бермоқда. Ушбу лойиҳалар қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарларни ривожлантириш, сув таъминоти ва санитарияни яхшилашга ҳисса қўшади.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-38064.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: