Жаҳон банки Ўзбекистонга Ангрен-Поп темир йўлини қуриш учун кредит ажратди

Дата: 10:27, 16-02-2015.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга Ангрен-Поп янги темир йўл линиясини қуриш учун $195 млн миқдорда кредит ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳанинг умумий қиймати $1,6 млрддан ошиқ, бундан $1,08 млрди “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акционерлик темир йўл компанияси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва давлат бюджети томнидан ажратилади. $350 млн маблағ хитойнинг “Эксимбанк”и ва яна $195 млн Жаҳон банки томонидан ажратилади”, – дейилади Жаҳон банки хабарида.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, фақат темир йўл ишининг биринчи йилида бу йўлдан 600 минг йўловчи ва 4,6 млн тонна юклар ташилади. Шунингдек, лойиҳа йилига ҳавога 200 минг тонна заҳарли моддалар чиқишини камайтиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: