Жаҳон банки Ўзбекистонга Корпоратив бошқариш марказини ривожлантиришда ёрдам беради

Дата: 15:10, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда Давлат рақобат қўмитаси раҳбарияти ва Жахон банки вакиллари ўртасида Корпоратив бошқарув бўйича Ўзбек илмий-таълим марказини ривожлантиришда ҳамкорликка бағишланган учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жаҳон банки махсус йўл харитаси доирасида Корпоратив бошқарув бўйича Ўзбек илмий-таълим марказини ривожлантиришда кўмак масаласини кўриб чиқмоқда. Хусусан, томонлар бизнес-таълим соҳасидаги ташкилий масалалар, моддий ва техника томондан кўмаклашув, бизнес-бошқарувни янада мустаҳкамлаш ва модернизациялаш каби масалаларни муҳокама қилдилар”, - деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 1992 йилда очилган. Банкнинг амалдаги портфели соғлиқни-сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва инфраструктурани ривожлантиришга қаратишган 10 фаол лойиҳалардан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: