Жаҳон банки Ўзбекистонга мева етиштириш ва сабзовотчиликни ривожлантириш учун $150 млн ажратади

Дата: 11:43, 24-04-2015.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати мева-сабзовотчиликни ривожлантириш лойиҳаси учун $150 млнлик кредит ажратишга доир келишувни имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа мамлакатнинг саккиз ҳудуди: Андижон, Жиззах, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда амалга оширилади.

“Юқори ҳақ тўланадиган иш жойлари сонини кўпайтириш Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи кишилар учун жуда муҳим. Янги мева-сабзовотчиликни ривожлантириш лойиҳаси технологиялар, билим ва бозорлар, фермер ва қишлоқ хўжалик тармоғида техник ва бошқарув бўғимларини мустаҳкамлаш ҳисобига янги иш ўринлари яратади”, - деб таъкидлади ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жунгхун Чо.

“Бу ЖБ гуруҳининг Халқаро молия корпорацияси (IFC) иштирокидаги Ўзбекистондаги илк лойиҳаси. Унинг доирасида маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчи корхоналарга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги бўйича халқаро ечимларни қўллашда кўмак берилади. Бу агросаноат мажмуи компанияларига рақобатбаордошлигини оширишга ёрдам беради. IFC кўмаги тижорат банклари салоҳиятини ҳам оширади, қишлоқ хўжалигини кредитлашни жонлантиради ва янги бозорларга йўл очади”, - деб таъкидланади ЖБ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: