Жаҳон банки Ўзбекистонга олий таълимни ривожлантириш учун кредит ажратди
Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Жаҳон банкининг ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистонга олий таълим тизимининг модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун $42,2 млн кредит ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистонга XXI аср ўрталарига келиб, даромади ўртачадан юқори бўлган саноатлашган мамлакатлар қаторига киришдан иборат мақсадга эришишда кўмак кўрсатилади. Бу илғор малакаларга эга ишчи кучини ривожлантиришни талаб қилади, у ўз тадбиркорлик хусусиятларини иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун қўллаши, уни модернизация қилишда жараённинг катализатори бўлиб хизмат қилиши мумкин”, - деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.
Лойиҳа Ўзбекистон олий таълим тизимида бошқарув потенциалини кучайтириш, шунингдек, меҳнат бозори талаблари нуқтаи назаридан долзарбликни ошириш ва қатор ОТМларда ўқув муҳитини такомиллаштиришга йўналтирилади. Бу нафақат талабаларга, балки техник ОТМ профессор-ўқитувчилар таркибига, балки давлат таълим муассасаларига ҳамда иш берувчиларга фойда келтиради.
Лойиҳанинг яна бир қизиқарли йўналиши – Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги қошида Академик инновацияларни қўллаб қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. У олий таълим соҳасида инновацион лойиҳаларни молиявий томондан қўллаб-қувватлайди.
Лойиҳа 2016-2023 йиллар орасида амалга оширилади.


