Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлигида Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янгидан раҳбар қилиб тайинланган жаноб Жунгхун Чо билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
“Жаноб Жунгхун Чо Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги раҳбари сифатида Ўзбекистонда кейинги тўрт йил ишлаган жаноб Такуя Камата ўрнига тайинланди. Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон банки билан ҳамкорлиги, унинг бугунги ҳолатига алоқадор масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнлари кўриб чиқилди. Бўлиб ўтган музокаралар турли соҳаларда, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт, замонавий саноат ва инфраструктурани ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳалар устида биргаликда ишлашни чуқурлаштиришга ҳар икки томонда қизиқиш борлигини тасдиқлади, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.