Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва МОКФ ҳамкорлик ҳақида келишиб олдилар

Дата: 13:33, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – 3 июл куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужабар Абдувоҳитов мамлакатимизга ташриф буюрган Марказий Осиё бўйича Кембриж форуми (МОКФ, Буюк Британия) раиси, профессор Сиддхарт Саксена билан ТИВда учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.

 “Музокараларда Ўзбекистон, хусусан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, “Истеъдод” жамғармаси ва МОКФ ўртасида таълим, биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-36049.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: