Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ректорсиз қолди

Дата: 16:39, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ректорсиз қолди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ўқув даргоҳини бошқариб турган Нодир Жумаев ўз вазифасидан бўшатилди. Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Facebookдаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Н. Жумаев ушбу вазифада икки йилдан ортиқ ишлади. У мазкур лавозимга 2012 йил июлда тайинланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: