Жаҳонга машҳур Apple корпорациясининг барча маҳсулотларини тайёрлашда ўзбек олтини ишлатилади

Дата: 16:09, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнт. ЎзТАГ – Жаҳонга машҳур Apple корпорациясининг барча маҳсулотларини тайёрлашда ўзбек олтини ишлатилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) АҚШнинг Қиматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссияси ҳисоботига асосланган ҳолда (http://investor.apple.com/secfiling.cfm?filingID=1193125-14-217311&CIK=320193).
Ҳисоботда айтилишича, Apple 2013 йилдаёқ Ўзбекистоннинг икки йирик корхонаси - Олмалиқ ва Навоий тоғ-металлургия комбинатлари билан тегишли шартномалар тузган. Улар контактларни (электр симларни уловчилари) қоплаш учун ишлатиладиган олтин етказиб берадилар.
Appleга қанча ўзбек олтини етказиб берилгани ва бу ишнинг давомийлиги ҳақидаги маълумотлар АҚШнинг Қиматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссияси ҳисоботида кўрсатилмаган.
Жами, Apple корпорацияси 2013 йилда Япониянинг 24 заводи билан, Россиянинг 11 заводи билан, АҚШнинг 17 заводи билан, Индонезиянинг 26 заводи билан металлар етказиб бериш ҳақида шартнома тузган бўлиб, лекин металларнинг асосий қисми Хитойдаги заводлардан етказиб берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: