Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Дата: 17:21, 26-04-2018.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ш. ҳокимлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2018 йил 26 апрель соат 15:00да бош вазир иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг навбатдан ташқари 35-сессияси бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овоздан маъқулладилар. У Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси қилиб тайинланди”, - дейилади хабарда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу лавозимда 2011 йилдан буён Тошкент шаҳри ҳокимиятини бошқариб келган Раҳмонбек Усмоновнинг ўрнига келди. Р. Усмонов “Ўзавтотранс” агентлиги бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамизки, Жахонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда туғилган. Миллати – ўзбек. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган, мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Бугунга қадар “Артел инжиниринг” ЧМЖ бош директори бўлиб ишлаган.

Сурат манбаи: https://baq.kz/kk/news/aimaktik_bak_muragat/regmedia-50663

Янгилик билан ўртоқлашиш: