Жалолобод ва Ўшда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралар делимитацияси масалалалари бўйича ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди

Дата: 15:16, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Жалолобод ва Ўшда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралар делимитацияси масалалалари бўйича ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, 2016 йилнинг 14-20 сентябр кунлари давомида Жалолобод ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг ўзбек-қирғиз Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, кўрсатилган муддат мобайнида давлат чегараси чизиғининг 23та ҳудуди биргаликда дала шароитида текширилган.

Эслатиб ўтамизки, қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг узунлиги 1378 кмга тенг, унинг 320 кмри баҳслидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: