Жанубий Корея банки ваколатхонаси Инха Университетининг уч талабасига бир марталик стипендиялар берди
Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг Shinhan банки ваколатхонаси Тошкентдаги Инха Университетининг (IUT) уч талабасига бир марталик стипендиялар берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жанубий Кореянинг энг йирик банкларидан бўлган молия муассасасининг стипендиялари IUT талабаларига таълим харажатларининг бир қисмини қоплашга имкон беради.
ОТМ маълумотларига кўра, Shinhan банкининг стипендияларини биринчи курс талабаси Нафиса Муҳиддинова, иккинчи курс талабаси Бахтиёр Тожиев ва учинчи курс талабаси Илдар Эргашевлар олишди.


