Жанубий Корея инженерлари Ўзбекистонда тренинглар ўтказишмоқда

Дата: 17:02, 07-09-2016.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Samsung Employee Volunteer Program таълим дастури бошланди. Унинг доирасида Samsung компаниясининг етакчи инженерлари ёш ўзбек дастурчилари билан тажрибаларини ўртоқлашмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бир ҳафта давомида ёшлар Жанубий Корея инженерлари бошчилигида ўзларининг касбий уқувларини такомиллаштирадилар ва энг янги IT технологиялар билан танишадилар”, - деб таъкидлашди Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Таълим тўрт йўналишда амалга оширилади. Булар Android платформаси учун иловалар яратиш, RaspberryPi учун дастурлар ёзиш, виртуаль реаллик учун дастурлар тузиш, 3D-моделлаштириш ва 3D-принтинг кабилардир.

Тренинглар интерактив шаклда ўтказилади. Етти кунлик ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ ёш ўзбек дастурчилари ўз лойиҳаларини Ёшлар ижодиёти марказида тақдим қиладилар.

Эслатиб ўтамизки, ушбу дастурнинг амалга оширилиши жорий йил августда Ёшлар ташаббуслари маркази ва Samsung Electronics ширкати ўртасидаги меморандум доирасида ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: