Жанубий Корея компанияси Қўқон механика заводини модернизация қилиш ниятида

Дата: 16:46, 17-12-2015.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Қўқон механика заводи ва Жанубий Кореянинг “Би Эйч Ай” компанияси ўзбек корхонасинимодернизация қилиш соҳасида ҳамкорликка доир меморандум имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жанубий корейс томони билан ҳамкорлик ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш ва иқтисодий салоҳиятни оширишга хизмат қилади. Ҳозирда бир неча ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилмоқда. Биргаликда қўшма инвестиция лойиҳалари амалга оширишдан ташқари, давлат корхонаси улуши қисмини сотиб олиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда”, - деб таъкидлади заводдаги манба.

Нефтегазов саноати учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхонада кейинги икки йилда кенг кўламли модернизация амалга оширилди, Италия, Германия, Швеция, Португалия ва Швейцариядан замонавий ускуналар олиб келинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: