Жанубий Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди

Дата: 19:32, 16-06-2014.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ - Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе бугун Ўзбекистонга ушбу мамлакат билан янада яқиндан иқтисодий муносабатлар ўрнатиш учун учиб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Жанубий Корея ОАВ маълумотларига асосланган ҳолда.
Эртага, 17 июнда Жанубий Корея раҳбари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан олий даражада музокаралар ўтказади. Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги муносабатларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, қайта тикланадиган қувват манбалари, ахборот-коммуникация технологиялари, текстиль саноати каби соҳалардаги лойиҳалар ҳам муҳокама қилинади.
Иккитомонлама амалга ошириш режалаштирилаётган энг йирик лойиҳалардан бири – Орол денгизи ёнидаги Сургил конини биргаликда ўзлаштириш лойиҳасининг ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Умуман, айни пайтда томонлар қиймати $8 млрдлик биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширмоқдалар.
Пак Ўзбекистонга “Корейс ярим оролида ишонч жараёни”ни қўллаб-қувватлаш тўғрисида мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Пак Ўзбекистондаги корейс диаспораси билан учрашади ва иккитомонлама бизнес-форумга ҳам ташриф буюради, деб ёзади Жанубий Корея ОАВлари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: