Жанубий Корея тажрибаси Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантиришни жадаллаштириш имконини беради

Дата: 15:37, 17-05-2019.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Жанубий Корея тажрибаси Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантиришни жадаллаштириш имконини беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасида бўлди. Ташрифдан кўзланган мақсад соғлиқни сақлаш тизими ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Ташриф доирасида А.Шадманов Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нынг Ху билан учрашди. Шунингдек, Ўзбекистон мамлакат фармацевтика тармоғининг инвестициявий жозибадорлиги, потенциал инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, хусусан, юртимизнинг фармацевтика эркин иқтисодий зоналари ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш майдончаларини ташкил этишни режалаштираётган инвесторларга бериладиган имтиёз ва преференсиялар ҳақида маълумот берди.

"Хусусан, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Масалан, Ўзбекистонда рентген аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича «Listem-Fergana» МЧЖ Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш лойиҳаси, шунингдек, Корея компаниялари «Dalim Biotech» ва «Yuhan» билан антидиабетик ва дори препаратларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ҳақида сўз юритилди", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, делегация Корея Республикасининг дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун «DUR» (Drug Use Record) маркировкалаш тизимини жорий этиш соҳасидаги тажрибаси билан танишди, бу эса ҳар бир маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан охирги фойдаланувчига сотиш занжирида кузатиш имконини беради. Шунингдек, Ўзбекистонда «E-Health» тиббий суғурта ва электрон соғлиқни сақлаш тизимининг Корея тажрибасини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

"Музокаралар якунида икки мамлакат вазирлари соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Ушбу ҳужжат фармацевтика тармоғини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ушбу йўналишга инвестицияларни фаоллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг фармацевтика ва биофармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш учун Жанубий Корея фармацевтика компанияларини жалб этишга мўлжалланган", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: