Жанубий Корея Тошкентда Тиббий ходимлар малакасини ошириш марказини ташкил қилади

Дата: 14:33, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда Тиббий ходимлар малакасини ошириш марказини ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қиймати $7 млнга тенг бўлган ушбу лойиҳа 2016-2020 йиллар мобайнида амалга оширилади. Тиббиёт соҳасида инновацион марказини ташкил этишдан мақсад, педиатрия соҳасидаги тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, педиатрларнинг жарроҳлик йўналиши бўйича амалий салоҳиятини мустаҳкамлаш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўргатиш, касаллик ҳамда ўлим ҳолларини камайтиришга кўмак беришдан иборатдир”, - деб таъкидлашди KOICA матбуот хизматида.

Лойиҳа мақсадларига етиш учун Жанубий Корея ва Ўзбекистон инновацион марказ иши бўйича махсус иш режаси ишлаб чиқадилар. Марказда ўқишдан ўтган ўзбек врач, ҳамширалар ва тиббий техник ходимларни малака оширишга Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларига жўнатиш режалаштирилмоқда.

Кейинчалик тайёргарликдан ўтган ходимлар бугунда пойтахтда ташкил этилаётган қиймати $100 млнлик тўртинчи даражали Кўптармоқли болалар тиббий клиникасида ишлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: