Жанубий Корея ва Ўзбекистон 5G ва космик технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиши мумкин

Дата: 17:10, 18-04-2019.

Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – Давлат ташрифи арафасида бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун устувор йўналишларни белгилаб олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Икки томонлама ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, газ конларини ишлаб чиқиш ва электростанцияларни қуриш учун янги имкониятлар излашни давом эттирар эканмиз, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ), мобил бешинчи авлод алоқа технологиялари 5G, космик технологиялари ва саноатнинг янги тармоқлари, жумладан, тиббиёт ва биоиндустрия каби илғон илм-фан соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга”, - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида президент Муннинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Жанубий Корея президенти таъкидлаганидек, 2018 йилда ўзаро савдо икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тарихида энг юқори кўрсаткичи $2,1 млрдга етди.

“Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб ўртасидаги алмашинув маркази ҳисобланади. Мен мамлакатларимиз биргаликда яратадиган келажакка жуда катта умид қиламан. (...) Умид қиламанки, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Евроосиёда тинчлик ва фаровонликнинг умумий даврини очиш учун биргаликда ишлайдилар”, - деди президент.

Президент Корея Республикаси “Янги шимолий сиёсати” Корея ярим оролида барқарор тинчлик ўрнатиш ва Евроосиёнингбутун қитъасида тинчлик ва фаровонликка биргаликда сайъ-ҳаракатлар билан эришишга қаратилганини таъкидлади.

“Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликдан доирасидан ташқарига чиқиб, бу сиёсат Марказий Осиё ва Евроосиё қитъасининг умумий фаровонлигига олиб келади. Евроосиёнинг “Янги шимолий сиёсат”ни амалга оширишда муҳим шерик бўлган ва Буюк Ипак йўли даврини очадиган Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга умид қиламиз”, - деб таъкидлади президент Мун.

Сурат манбаи: life.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: