Жанубий Корея ва Ўзбекистон қиймати $350 млнлик келишувлар имзолашди

Дата: 16:38, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ - Жанубий Корея ва Ўзбекистон сешанба куни иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қиймати $350 млнлик келишувлар имзолашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланди. Аввал хабар берилгани каби, 16-18 июн кунлари Корея раҳбари Ўзбекистонда илк маротаба расмий ташриф буюрди.
Хусусан, икки мамлакат ҳукуматлари 2014-2017 йилларга мўлжалланган Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармасининг қиймати $250 млнлик кредитлари тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳадли келишув, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ўртасида қўшма лойихаларга инвестиция қилиш учун қиймати $100 млнлик молиявий битим ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация, таълим соҳасида беғараз ёрдам тўғрисида келишув ва иккитомонлама инвестицион ҳамкорлик тўғрисида меморандумларни ҳам имзоладилар.
Илгари Жанубий Корея президенти Ўзбекистондан кейин Қозоғистон (18-20 июнларда) ва Туркманистонга (21-22 июнларда) ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: