Жанубий Корея ўзбек алкоголь маҳсулотлари, дуккакли экинлари ва зираворлари импортидан манфаатдор

Дата: 16:56, 04-10-2018.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Жанубий Корея ўзбек алкоголь маҳсулотлари, дуккакли экинлари ва зираворлари импортидан манфаатдор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент ҳокимияти (маъмурияти – ЎзТАГ) маълумотларига кўра, бу ҳақида Hyundai Dia Hausys, Segi Century, Sunjin E&A, Suwan TPL Co.,Ltd компаниялари вакилларидан иборат корейс делегацияси билан учрашувда сўз борди.

“Инвестиция ва савдо бўйича логистика соҳасидаги Suwan TPL Co.Ltd компанияси вакиллари Ўзбекистон билан алкоголь ва дуккакли маҳсулотларни Кореяга экспорт қилиш ҳамда Ўзбекистонда тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқариш учун Корея инвестицияларини жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдирдилар”, - дейилади пойтахт ҳокимияти хабарида.

Маълум қилинишича, ҳокимият вакиллари Ўзбекистон шиддат билан ривожланаётганини қайд этиб, пойтахтни ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгиладилар. “Ҳозирги пайтда мамлакатга сайёҳлар кўп келмоқда ва биз коплаб меҳмонхоналар қуриш ҳамда йўлларни таъмирлашни истаймиз”, - дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Hyundai DIA Hausys Ltd компанияси ижрочи директори Жун Ву Жунг ўзбек томони билан ўз бизнесини мамнуният билан йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Сурат манбаи: из http://tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: