Жанубий Корея ўзбек урани харидларини йилига 300 тоннадан 500 тоннагача кўпайтиради

Дата: 15:07, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – 2015 йилдан бошлаб Жанубий Кореянинг Korea Hydro & Nuclear Power (KHNP) компанияси Ўзбекистондан табиий уран сотиб олиш ҳажмларини йилига 300 тоннадан 500 тоннагача кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради РИА Новости.

Томонлар келишилган ҳажмларда уран етказиб беришга доир шартнома лойиҳасини тайёрлаганлар, шартноманинг ўзи эса жорий йилнинг август-сентябр ойларида имзоланиши мумкин.
Илгари 2012 йилнинг сентябрида “Навоий тоғ-кон металлургия комбинати” давлат корхонаси ва KHNP ўртасида уран етказиб бериш бўйича 2015-2024 йилларга мўлжалланган келишув имзоланганлиги хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: