Жанубий Корея Ўзбекистонда қиймати $103 млнлик газ электростанциясини қуришни режалаштирмоқда

Дата: 14:27, 29-01-2015.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Жанубий Корея Ўзбекистонда қиймати $103 млнлик газ электростанциясини қуришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

RusEnergetics.ru сайти маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг корейс ҳамкори “Керко” компаниясидир.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида қуввати 200 мВт бўлган газ электростанциясини қуришга доир меморандум Учқудуқ (Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида – ЎзТАГ) шаҳрида имзоланди.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон энерготизимида 45 электростанция ишламоқда. Уларнинг ялпи қуввати 12,4 минг мВтдан ошиқни ташкил этади. Айни пайтда “Ўзбекэнерго” ДАКнинг 16 электростанциялари қуввати 12,04 минг мВтга тенг. Мамлакат 56-57 млрд кВт-соат электроэнергия ишлаб чиқариш салоҳиятига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: