Жанубий Корея Ўзбекистонга БСТга киришга ёрдам беради

Дата: 14:27, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Жанубий Корея Ўзбекистонга Бутунжаҳон савдо ташкилотига (БСТ) киришда техник ёрдам кўрсатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир келишувларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида эришилди.

“Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Корея Республикаси томонидан Ўзбекистонга Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришда кўмаклашиш бўйича “йўл харитаси” ва меморандум имзоланди. Бу ушбу ташкилотга киришнинг оқибатларини баҳолаш, миллий қонунчиликнинг БСТ талабларига жавоб беришини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, техник, маслаҳат ва эксперт кўмаги йўли билан амалга оширилади”, - деб таъкидлашди ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматида.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: