Жанубий Корея Ўзбекистонга сув ресурсларини бошқариш тизимини яратишда ёрдам беради

Дата: 18:15, 23-03-2016.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Корейс халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги АКТ асосида сув манбалари бошқариш бўйича янги лойиҳани амалга ошириш ҳақида келишув имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бюджети $7 млнлик ушбу лойиҳа тўрт йилда амалга оширилади. Лойиҳа ўзбек томони ташаббуси билан сув ресурсларини бошқариш соҳасида Smart-Water тақсимлаш тизимига асосланган корейс тажрибаси ва ноу-хауларини етказиш йўли билан Қишлоқ ва сув хўжалиги ходимларининг техник ва маъмурий салоҳиятини ошириш мақсадида амалга оширилади”, - деб таъкидлашди KOICAда.

KOICAнинг Ўзбекистондаги идораси раҳбари Им Жонг Хининг айтишича, корейс томони Ўзбекистонда миллий сув ахборот тизимини ривожлантириш бўйича стратегик режани ишлаб чиқиш ва сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг қилиш ва бошқариш тизимини ишлабчиқиш учун барча зарур ишларни амалга оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: