Жанубий Корея Ўзбекистонга тез ёрдам хизматини автоматлашган ҳолда назорат қилиш тизимини яратишда ёрдам беради

Дата: 13:37, 23-07-2014.

     Тошкент. 23 июл. УзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги ва Жанубий Корея ҳукумати тезкор тез ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлашган тизимини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишини режалаштирмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Лойиҳанинг умумий қиймати ҳали келишув жараёнидан ўтмоқда, лекин Корея томони Ўзбекистонга $3 млн атрофида маблағ ажратишга тайёр. Ушбу маблағларга тезкор тиббий ёрдам тизимининг ягона алоқа марказини ташкил қилиш, зарур телекоммуникацион ва техник инфраструктурани яратиш, подстанциялар ва тезкор тиббий ёрдам бригадаларини махсус ускуналар ва GPS тизимлари, шунингдек, зарур дастурий таъминот билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: